Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Австралия делегацияси ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

2020-02-27 | Таълим

Халқ таълими вазирлигида Австралия делегацияси билан ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокара бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Австралиянинг Савдо ва инвестициялар бўйича комиссияси менежери Наталья Коновалова бошчилигидаги Монаш университети, Мурдоч университети, Сидней ва Nаvitis технология университети вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича дунёнинг энг яхши 1000 та университети қаторига кирувчи Австралиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон томони Австралиядаги ўқув юртларини қўшма тренинг, семинар, конференция, онлайн курс ва тадқиқотлар ўтказишга таклиф қилди. Хусусан, педагогика университетларида таҳсил олаётган ўқитувчи ва талабалар алмашинувини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар ўқитувчиларга сертификат бериш каби Австралиянинг бошқа илғор тажрибаларини Ўзбекистонда қўллаш масалаларини муҳокама қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться