Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Литва Сейми делегацияси Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди
2020-02-27 | Таълим
26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Литва Сейми раиси ўринбосари Ирена Шяулене бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув давомида Халқ таълими вазири юртимизда халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, мамлакатимизда ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Меҳмонлар юртимизда таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Халқ таълими вазирлиги IT-nation, English speaking nation лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш устида ишлаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди.
Латвия Сейми вакиллари Ўзбекистонда бўлгани каби уларда ҳам таълим соҳасида ўхшаш муаммолар мавжудлигини таъкидлади. Латвия сиёсий партиялари таълим соҳасини ривожлантириш учун биргаликда ишлаш ниятида эканини билдирди.
Учрашув чоғида томонлар мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва Ўзбекистон ҳамда Литва ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги