Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳалла комплексини қурган инвесторларга солиқ имтиёзлари жорий этилади

2020-02-27 | Жамият

Мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида вазирликнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. (18.02.2020 йил. ПҚ-4602-сон).

Шунингдек, вазирлик ташкилий тузилмаси ҳамда ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари тасдиқланди.

Жумладан, давлат бюджети,вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар грантлари молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.

Қарорга кўра, ҳар бир маҳаллада инвесторларни жалб этган ҳолда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини қуриш белгиланди.

Комплексларни барпо этган инвесторларга тадбиркорлик фаолияти учун улардан кичик бўлмаган майдонга эга бўлган объектлар ажратилади.

Қарорда инвесторларга қурилган қўшимча объектлар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил муддатга солиқ имтиёзи жорий этилиши белгиланди.

Хусусан, инвестор тақдим этиладиган ер участкасига ва унда қурилган кўчмас мулкка нисбатан ер солиғи ва мол-мулк солиғини белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга камайтирган ҳолда тўлайди.

Шунингдек, бу имтиёз мазкур объектларда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда солиғи ҳамда айланмадан олинадиган солиқлар учун ҳам амал қилади.

Бундан ташқари, ўзини ўзи бошқариш органларига комплекслардаги фойдаланилмаётган хоналарни ижарага беришдан келиб тушаётган маблағларни фақат комплексларни сақлаш ва ободонлаштириш харажатларини қоплаш учун сарфлаш ҳуқуқи берилди.

Масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш чораларини кўриш белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться