Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги: бюрократиянинг олдини олиш, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича мониторинг ва таҳлиллар олиб борилади

2020-02-27 | Жамият

Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирда Президентимизнинг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда қарорда белгиланган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Унда вазирликлар, идоралар, қўмиталар ва бошқа давлат ташкилотларининг иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишга масъул бўлган юздан ортиқ ходимлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, мазкур қарор билан давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш белгиланди. 

Хусусан, қарорга асосан:

1.     2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 11 та функция ва ваколатлари давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилди;

2.     2020 йил 1 январдан Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 28 турдаги ҳужжатни фуқаролардан талаб қилиши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди;

3.     2020 йил 1 мартга қадар вазирлик ва идораларнинг барча ходимлари ва раҳбарлари электрон рақамли имзолар билан таъминланиши лозимлиги белгиланди;

4.     2020 йил 1 январдан Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан тузилган жами 29 та идоралараро коллегиал орган фаолияти тугатилди;

5.     2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда амалга оширилиши белгиланди.

Қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2020 йил 6 январда тасдиқланган ташкилий чора-тадбирларга кўра Республика даражасидаги барча ташкилотлар учун 2020 йил 1 июндан жорий этилиши белгиланди.

Барча давлат органлари ва ташкилотларига ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун шахсан жавобгарлик юклатилди.

Шунингдек, жами 29 та, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти (13 та) ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (16 та) ҳужжатлари билан тузилган идоралараро коллегиал органларнинг айримлари ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказган ҳолда 2020 йил 1 январдан бошлаб тугатилди.

Шунингдек, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича 16 та банддан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланди. Унда вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳам белгилаб берилди.

Эндиликда Адлия вазирлиги ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократиянинг олдини олиш, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифларни киритган ҳолда мазкур қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлиллар олиб борилади. Тадбирда мутахассислар қарорнинг моҳияти юзасидан ушбу жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться