Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ижтимоий ҳимоя қилинмоқда

2020-02-27 | Жамият

Сўнгги йилларда мамлакатда ижтимоий етимликнинг олдини олиш, аҳоли ва ёшлар орасида соғлом оила қуришга масъулият билан ёндашишни тарғиб қилиш, оилавий қадриятларга маънавий-ахлоқий муносабатни шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Кўрилган чора-тадбирлар тарбия муассасалари ва уларда тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини сезиларли равишда камайтиришга ёрдам берди.

Шу билан бирга, болаларни жойлаштиришнинг оилавий ҳамда бошқа муқобил шаклларини кенг жорий этиш, айниқса уларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш (патронат), шунингдек болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чоралар кўриш зарурлигини ҳаётни ўзи кўрсатди.

Ижтимоий етимликни янада камайтириш, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратиш, тарбия муассасаларининг иш фаолиятини яхшилаш, шунингдек жисмонан соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялашда оиланинг ролини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 11 февралда ПҚ-4185-сон қарори қабул қилинди.

Қарор ижроси юзасидан, тарбияланувчиларнинг ижтимоий мослашуви ва касб-ҳунарни муваффақиятли танлаши, уларда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида Меҳрибонлик уйларида, зарур моддий-техник база билан таъминлаган ҳолда, ўқув курслари-“Уй-рўзғор академияси” ҳамда замонавий компьютер дастурлаш кўникмаларига ўқитиш курслари ташкил қилинди.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини кафолатлаган ҳолда “Ишонч телефонлари” орқали уларга ёрдам кўрсатиш тизими яратилди. Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларида зарур алоқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилиб, “1006” ва “11960” қисқа рақамли ишонч телефонлари узлуксиз ишлаши ва улардан тарбияланувчиларнинг эркин фойдаланишини таъминланди.

Ҳар бир Меҳрибонлик уйларига тарбияланувчилар сонидан қатъий назар 1 тадан психолог штат бирлиги ажратилди. 200 нафардан ортиқ тарбияланувчилари бўлса, 2 та психолог штат бирлиги ажратилиши белгиланди.

Оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий етимликнинг олдини олиш, шунингдек Меҳрибонлик уйларини босқичма-босқич кам комплектли Болалар шаҳарчаларига ҳамда ижтимоий муассасаларнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказиш мақсадида “2019-2023 йилларда Меҳрибонлик уйларини ноинституционаллаштириш дастури” Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарори билан қабул қилинди.

2019 йил 1 мартдан бошлаб оилага тарбияга олинган (патронат) ҳар бир бола учун тўланадиган нафақа миқдори 1,33 баробарга оширилиб, 820 000 сўмни ташкил қилди.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланмоқда.

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг 413 нафар педагог ходимлари, 43 нафар раҳбар ходимлари аттестациядан ўтказилди.

Олиб борилган амалий ишлар натижасида 2019 йил якуни бўйича 2018 йилга нисбатан:

васийликка берилган болалар сони – 20 104 нафар (+3717)ни;

ҳомийликка берилган болалар сони – 12 768 нафар (+2651)ни;

оилага (патронат) тарбияга берилган болалар сони — 738 нафар (+138)ни;

фарзандликка берилган болалар сони – 31 252 нафар (+756);

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари сони — 2369 нафар (-206)ни;

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги кам таъминланган оилалар фарзандлари сони – 420 нафар (-128)ни ташкил қилмоқда.

2019 йилда 11-синфни тугатган 26 нафар Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчидан 11 нафари (42%) ОТМ да ўқийди, уларнинг 15 нафари (58%) иш билан таъминланган. Уй-жойга муҳтож бўлган 18 нафар 2019 йилги 11-синф битирувчиларидан 5 нафари (28%) алоҳида турар-жой билан таъминланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться