Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банкининг академик инновaциялар фонди гранти асосида амалга оширилаётган лойиҳалар: натижалар, муаммолар, ечимлар

2020-02-27 | Таълим

26 февраль куни Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Жаҳон банки академик инновaциялар фонди ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида “Жаҳон банкининг академик инновaциялар фонди гранти асосида “Олий таълим тизимини модернизaциялаш” лойиҳасининг амалга оширилиш ҳолати: натижалар, муаммолар, ечимлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Лойиҳанинг асосий вазифалари Ўзбекистон олий таълим тизимида бошқарув салоҳиятини шакллантириш, меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда, олий таълим муассасаларининг ролини ошириш, ОТМларда замонавий таълим муҳитини яратишдан иборат.

Бугунги кунга қадар лойиҳалар доирасида 16 та хорижий давлатларнинг 50 дан ортиқ олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, 70 нафар профессор-ўқитувчилар хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида малака оширган.

Шунингдек, 3600 нафар талаба, 1180 нафар ўқитувчи ва 300 нафар тадқиқотчи учун маҳаллий ва хорижий экспертлар томонидан семинарлар,   маҳорат дарслари ўтказилди. 

2019 йил охирида ишга туширилган лойиҳа доирасида қатор амалий натижаларга эришилди.

Жумладан:

ЎзМУда Фанлараро кўп функцияли “3D Геомоделлаштириш” компьютер моделлаштириш маркази ташкил этилди ва зарурий жиҳозлар билан таъминланди. Бу эса, ўз навбатида, янги инновaцион технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш имконини беради. 

ТошДТУда иссиқ сув таъминоти тизими учун энерготежовчи қурилма ўқув жараёнига жорий этилди ва бу орқали соҳа муаммоларига қаратилган ўқув ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш имкони яратилди.

ГулДУда “Экспериментал биология” лабораторияси ташкил этилди ва  ҳозирги кунда тупроқ, сув ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификaтлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ДНК таҳлили (ГМО бор ёки йўқлигини аниқлаш) бўйича Ўзстандарт агентлиги томонидан сертификaтланган лаборатория сифатида фаолият юритиши учун тегишли ишлар олиб борилмоқда.

ТТАда талабаларнинг амалий кўникма ва тажрибаларини оширишга қаратилган, халқаро талабларга мос, сўнгги русумдаги анжомлар билан жиҳозланган “Симуляцион ўқитиш маркази” ташкил этилди.

ТДПУда психодиагностик ва психокоррекцион ишлар олиб борилиши учун “Психология маркази” замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

ТДАУда балиқчилик соҳаси учун сувни тозалаш ва балиқ суяги унини олиш қурилмалари яратилиб, ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилди.

АнДУда ярим ўтказгичли пластиналарда заряд ташувчиларнинг ҳаёт вақтини ўлчовчи жиҳоз ўрнатилди. Бу, ўз навбатида, муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш имконини яратди.

ТКТИ лабораторияси лойиҳа доирасида керамика соҳасида фойдаланиладиган хом-ашёларнинг кимёвий таркибини аниқловчи спектометр билан жиҳозланди. Мазкур жиҳоз олий таълим ва ишлаб чиқариш интегрaциясини яхшилашга, жумладан, керамика маҳсулотларининг сифатини ошириш ва турларини кўпайтириш имконини беради.

Семинар сўнгида “Олий таълим тизимини модернизaциялаш” лойиҳаси бўйича фаолиятни ривожлантириш, самарадорликни ошириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться