Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Бокуда халқаро конференцияда иштирок этмоқда
2020-02-26 | Таълим
2020 йил 24-27 февраль кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги Хазар университетида Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасида амалга оширилган PAWER лойиҳаси якунларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Конференцияда PAWER (Paving the way to interregional mobility and ensuring relevance, quality and equity of access – Минтақалараро мобилликни йўлга қўйиш ҳамда унинг долзарблиги, сифати ва тенглигини таъминлаш) лойиҳаси доирасида бажарилган ишларнинг умумий ҳисоботи ва ҳар бир ҳамкор университетнинг лойиҳа ишига қўшган ҳиссаси баҳоланади.
Жумладан, лойиҳаси доирасида минтақалараро мобилликни таъминлаш учун ажратилган фанлар бўйича қайта тайёрланган ўқув-услубий материаллар, баҳолаш мезонлари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.
– Сўнгги вақтларда мамлакатимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар халқаро ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотмоқда, — деди вазирлик бошқарма бошлиғи Мақсуджон Ҳамраев. – Конференцияда минтақалараро мобилликни ривожлантириш бўйича нафақат қўшни давлатлар, балки Европа давлатларининг нуфузли университетлари билан ҳам ҳамкорликни ўрнатиш бўйича конструктив мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.
Бакуда бўлиб ўтаётган конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислари, Термиз давлат университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали вакилларидан иборат делегация иштирок этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги