Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Осиё тараққиёт банки вакили билан учрашув
2020-02-25 | Иқтисодиёт
2020 йил 24 февраль куни Давлат статистика қўмитасида Осиё тараққиёт банкининг давлат бошқаруви бўйича миссияси билан учрашув ўтказилди.
“Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури" доирасида ташкил этилган тадбирда Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти ва Осиё тараққиёт банкининг давлат бошқаруви бўйича миссияси вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Давлат статистика қўмитаси Раисининг ўринбосари Зоҳиджон Зияев ҳамда Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича савдо департаменти бош мутахассиси Хирания Муҳопадхай мавзу юзасидан сўз юритди.
Томонлар Осиё тараққиёт банкининг техник ёрдам лойиҳалари доирасида давлат статистика ислоҳотлари ва жорий йил учун тадбирлар режасини муҳокама қилди.
Тадбирда иштирокчилар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.
Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги