Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича тренинг​

2020-02-25 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 24-26 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи чоғида БАА ҳукумати билан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва давлат органлари фаолиятига инновацияларни жорий этиш соҳаларида кенг кўламли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган эди.

Жумладан, Ўзбекистон ва Амирликлар давлат институтлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, БААнинг давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга доир тажрибасини ўрганиш ва уни миллий манфаатларимизни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда жорий қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинганди.

Ушбу келишув ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 24 февраль куни БАА Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Ал-Амери бошчилигидаги делегация аъзолари мамлакатимиз вазирлик ва давлат идоралари ходимлари учун тренинг ташкил этди. “Умумий сифат бошқаруви: ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусидаги ўқувда иштирокчилар ҳукумат ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ҳукумати фаолияти самарадорлиги ва салоҳиятини оширишда Амирликлар тажрибасини қўллаш бўйича ўзаро фикр алмашди.

Тадбирнинг биринчи кунида давлат тизимини шакллантириш, менежмент, стратегия ва уни амалга ошириш, стратегик мақсадга эришишда ютуқларни ўлчаш, самарали бошқарув воситаларини қўллаш ва самарадорликни баҳолаш воситаларидан фойдаланган ҳолда иш фаолиятини мониторинг қилиш бўйича БАА тажрибаси ўрганилди.

Иштирокчилар Бирлашган Араб Амирликларининг давлат бошқарувини такомиллаштириш соҳасида етакчи давлатлар қаторидан жой олгани, Ўзбекистонда ҳам бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Манба: ЎзА

Поделиться