Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нуфузли “Berlinale” фестивалида Ўзбекистоннинг кино локациялари тарғиб қилинмоқда

2020-02-24 | Маданият

Германияда старт олган “Berlinale” кинофестивалида Ўзбекистон ўзининг миллий стенди билан қатнашмоқда.

“Berlinale” номи билан машҳур Берлин халқаро кинофестивали дунёнинг энг нуфузли 5 кинотадбири рўйхатига киради.

“Ушбу кинофестивальда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатидан иштирокчи ва меҳмонлар ташриф буюришган. Бу Ўзбекистоннинг мазкур тадбирда иккинчи маротаба қатнашиши. Биз максимал даражада хорижий кинокомпаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказиб, уларни Ўзбекистонга жалб қилиш. Таъкидлаш жоизки, йил давомида Ўзбекистонда хорижий кинокомпания томонидан олинган икки фильм айнан шу “Berlinale” фестивали доирасида эришилган келишувларнинг натижасидир”, - дея маълум қилишди Ўзбекистон миллий кинокомиссияси вакиллари.

Тадбирда мамлакатимизнинг бой маданий меъроси, «rebate» тизими, кинолокациялари ҳамда хорижий медиа лойиҳаларни юртимизда амалга ошириш салоҳиятини тақдим этиш асосий мақсад қилиб белгилаб олинган.  Ушбу музокаралар майдончасида 40 дан ортиқ хорижий кинокомпания ва халқаро медиа ташкилотлар билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг туризм соҳасини янада ривожлантиришга оид фармонига асосан халқаро кинотадбирларда миллий павильонларни мунтазам ташкил қилиш белгиланган. Таъкидлаш жоизки, миллий павильон «European Film Market» дирекцияси ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться