Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазирлигида Миср компанияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

2020-02-24 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов 2020 йил 20 февраль куни «ElsewedyElectric» компаниясининг (Миср) президенти ва бош ижрочи директори Аҳмад Ал Севедий билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда мисрлик мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг халқаро тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

«ElsewedyElectric» компанияси 1938 йилда ташкил этилган бўлиб, унда электротехника, кабел, телекоммуникация маҳсулотлари, анъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбалари учун трансформаторлар, турбиналар ишлаб чиқарилади. Ҳозирги пайтда ушбу компания кабеллар, трансформаторлар, электротехника маҳсулотлари, ПВХ ишлаб чиқариш, энергетика соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш (электр энергия ишлаб чиқариш, «тайёр ҳолда» қуриш ва ЛЭП лар, тақсимлаш тизимлари, газни ўлчовчи станцияларни жиҳозлаш), қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш (қуёшли ва шамол электр станциялари) бўйича энергетика корпорациялари ўнталигига киради. 

«ElsewedyElectric» нинг дунёнинг 15 та мамлакатида 30та ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд, у ерда 15 мингдан ортиқ ходимлар меҳнат қилади. 2018 йилда компания даромадлари 2,12 млрд.АҚШ долл. ни ташкил этди.

Энергетика вазири Миср компанияси раҳбарини янги генерация қувватлари қурилиши бўйича тайёргарлик босқичидаги лойиҳалар билан таништирди, булар: Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида 1 000 МВт ли қуёш электростанцияси ва 1 300 МВт ли иссиқлик электростанцияси қурилиши.  

Таъкидландики, Ўзбекистонда 2019 йилда «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унга мувофиқ, Халқаро молиявий корпорация (Жаҳон банки) ва ОТБ билан бирга 2025 йилгача 2 ГВт қувватли қуёш электростанцияларни қуриш учун салоҳиятли инвесторларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ХМК билан бирга «1200-1400 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциялари қурилиши» лойиҳаси доирасида тендер савдолари эълон қилинган. Ғолибларни шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида аниқлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 1,0 – 1,3 млрд. долл.га тенг.

Ўзбекистон томони, инвестициявий ҳамкорликдан ташқари, Энергетика вазирлиги «ElsewedyElectric» компанияси билан электр энергетика тизимида маълумотларни қайта ишлаш республика ягона марказини яратиш, илғор технологиялар асосида кўмир қазиб олишни ривожлантириш, шунингдек углеводородларни чуқур қайта ишлашга сармоя киритиш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Аҳмад Ал Севедий, ўз навбатида Ўзбекистоннинг электр энергетика соҳасини ислоҳ қилиш жараёнларига, шунингдек мамлакатда энергетик хавфсизликни таъминлаш ва генерацияланувчи қувватларни ривожлантириш мақсадида амалга оширилиши мўлжалланаётган лойиҳаларга катта қизиқиш билдирди. Тақдимоти ўтказилган лойиҳаларни батафсил ўрганиб чиқишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться