Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Йўл харитаси” – икки томон учун муҳим ҳужжат

2020-02-21 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Россиянинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқди.

Шу муносабат билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида мазкур ҳужжатни расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Ғанишер Маматқулов ва Россиядаги кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси бош директори ўринбосари Никита Банцекин ушбу ҳужжатни имзолар экан, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” амалий самара беришини қайд этди.

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан соҳа ривожига қаратилаётган эътибор ҳамюртларимизнинг ишбилармонлик салоҳиятини синаб кўришга кенг имконият яратмоқда, – деди Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бош мутахассиси Дилфуза Авлоқулова. – Россиянинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбир ҳам улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Кеча корпорация вакиллари “Бизнес-навигатор” портали ва унинг натижаларини намойиш этиб берди. Бизнинг мақсадимиз ҳам тадбиркорларимизга шундай қулайлик яратишдир. Бунда икки томонлама имзоланган “Йўл харитаси” ўзининг самарасини кўрсатишига ишонч билдирамиз.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори “ги қарори бу жараёнда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Қарор ижроси доирасида мазкур икки ташкилот ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Унга асосан ушбу ”Йўл харитаси“ амалиётга татбиқ этиб борилади.

– “Бизнес-навигатор” портали қарийб бир йилга яқин муддатда ишлаб чиқилди, – деди Россиядаги кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси дирекцияси раҳбари Александр Токар. – Мана, уч йил мобайнида ушбу портал ўзини оқлади ва ундан фойдаланувчилар сони ошди. Портал орқали ўтган вақт давомида даромадни оширган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 700 000 га яқинни ташкил этди. Биз ҳар йили жараённи фаоллаштириш учун режалар ишлаб чиқамиз. Бу йилги режа эса бу борада орттирган тажрибамизни халқаро миқёсга олиб чиқиш. Дастлаб портал фаолияти ва дастурининг тақдимотини Қозоғистонда ўтказдик. Галги тақдимот эса юртингизда ташкил этилди. Бугун ҳамкорлик бўйича имзолаган ҳужжат шу ишларимизда муҳим аҳамиятга эга.
 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться