Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда "Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми" бўлиб ўтади
2020-02-21 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари Тошкентда Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми бўлиб ўтади. Форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар, чакана савдо, ускуна ва технологияларни етказиб берувчилар, инвесторлар, дизайнер ва саноат университетлари вакиллари иштирок этади.
Форумга Беларусь Республикасидан 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 150 нафарга яқин вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда. Форум доирасида Беларусь ва Ўзбекистон корхоналари ўзларининг экспорт имкониятларини намойиш этадилар.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик ва сутчилик, ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш ва қуриш, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энергия тежамкор ресурслардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашилади.
Белоруссия-Ўзбекистон аграр форумида иштирок этиш учун тадбирнинг uz.produkt.by расмий сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси