Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХТВ ва UNFPA икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиради

2020-02-21 | Таълим

Халқ таълими вазирлиги ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ю Ю билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар UNFPA тажрибаси ёрдамида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этди.

Таъкидлаш жоизки,  томонлар​ ҳамкорлигида “Ўзбекистон ёшлари – соғлом турмуш тарзи тарафдорлари (Ёш тенгдошлар)” пилот лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳанинг мақсади тенгдош-тенгдошга тамойили асосида ўсмир қизларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.

Томонлар демографияга оид маълумотлар асосида таълим тизимини ривожлантиришни режалаш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган ҳамкорликни янада кенгайтириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Шерзод Шерматов ҳамкорликда катта қўшма лойиҳаларни амалга ошириш вақти келганини таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар икки ташкилот ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ҳам муҳокама этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться