Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган 5 ташаббуснинг иккинчи йўналиши – “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш” ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда

2020-02-21 | Таълим

Мамлакатимиз умумтаълим мактабларида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

II йўналиш доирасида бошқа лойиҳалар билан бир қаторда “Қувноқ стартлар”, “Спорт доим ютади” мусобақаси, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш, машҳур спортчилар билан мактаб ўқувчиларининг учрашувларини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Лойиҳалар доирасида республиканинг барча ҳудудларидаги миллионлаб ёшлар орасида спорт ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, “Қувноқ стартлар” мусобақаси доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқув дастур ишлаб чиқилган бўлиб, телевизион кўрсатувларда республика умумтаълим мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказилди. Ўйинлар оммабоп, қизиқарли ва кўнгилочар бўлиб, ҳар қандай ёшдаги ўсмирлар учун мўлжалланган.

Мусобақа 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари ва жорий йилнинг январь-февраль ойларида Республика миқёсида барча туман(шаҳар)лардаги умумтаълим мактабларида ўтказилиши белгиланган.

Ушбу мусобақанинг биринчи (мактаб) босқичи 2019 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилди. Унда 1 906 632 нафар  ўқувчилар иштирок этди. Шундан 953 316 нафари қизларни ташкил этди.

Мусобақанинг иккинчи (туман/шаҳар) босқичи жорий йилнинг январь - февраль ойларида ташкил этилди. Бугунга қадар 7 та ҳудудда (Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри) мазкур мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичи 5 600 нафар ўқувчилар (шундан 2 759 нафари қизлар) иштирокида ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.

Учинчи босқич барча ҳудудларда жорий йилнинг март ойида ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, 5 ташаббус амалиёти жорий этилган 42 та туман (шаҳар)лардаги 183 та умумтаълим муассасаларида, 2019 йилнинг октябрь ойида ноанъанавий тарзда 5-8-синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақаларга жами 122 074 нафар (шундан 61 195 нафар қизлар) ўқувчилар жалб этилиб, 1 806 нафари (шундан 903 нафари қизлар) ғолибликни қўлга киритди.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги томонидан, жисмоний тарбия ва спортни янада оммавийлаштириш мақсадида, жорий йилнинг февраль-март ойларида “5 ташаббус Наврўзда” фестивалини ўтказиш белгиланди.

Ушбу фестиваль доирасида “Болалар спартакиадаси” миллий ва ҳаракатли спорт ўйинлари ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, унга асосан ҳудудларда жами 370 минг нафардан ортиқ ўқувчиларнинг миллий ва ҳаракатли ўйинлар бўйича беллашиши режалаштирилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилаётган “Спорт доим ютади” мусобақаси чекиш, алкоголь маҳсулотлари ва гиёҳвандлик моддаларнинг истеъмол қилинишига қарши курашиш мақсадида спортнинг футбол, шахмат-шашка, баскетбол, стол тенниси, армрестлинг турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ўтказишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида 2019 йилнинг декабрь ойи ва 2020 йилнинг январь ойи давомида республикамиз миқёсида 3765 та спорт мусобақалари ва оммавий-спорт тадбирлари ўтказилди. Мазкур мусобақаларда 1 232 105 нафар иштирокчилар қатнашди. Жумладан, 536 167 нафарини хотин-қизлар ташкил этди. Мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар томонидан диплом, медаль, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Ўтказилган спорт мусобақалари телерадиоканалларда, ҳудудий бошқармаларнинг расмий веб-сайти, вазирлик веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борилди.

Навбатдаги лойиҳа – “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш” бўйича спорт ва пиёда саёҳатлари, марафонлар ташкил этилади. Ҳудудларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан аҳолининг кенг қатлами, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спортга қизиқишини ошириш учун ҳудудий ҳокимликларининг манзилли дастури ишлаб чиқилган.

2019 йилнинг декабрь ойи ва 2020 йилнинг январь ойи давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаб ўқувчилари, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари талабалари,  тиббиёт ходимлари ўртасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида 610 га яқин марафон ва 815 дан зиёд оммавий пиёда юриш сайрлари ўтказилди.

Мазкур спорт тадбирларида 2 800 423 нафар иштирокчилар  қатнашди. Шулардан 1 216 291 нафари - хотин-қизларни ташкил этди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Машҳур спортчилар билан мактаб ўқувчиларининг учрашувларини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида мактаб ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшларининг спортга бўлган қизиқишини янада кучайтириш, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида юқори натижага эришган спортчилар ҳудудлардаги барча туман (шаҳар) мактабларига таклиф этилди.

Юқори натижаларга эришган спортчилар иштирокида маҳаллаларда 561 дан зиёд давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида фахрий спортчилар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бир қаторда маҳорат сабоқлари, маҳорат дарсларини ҳам ўтказишди.

Ёшларни спортга кенг жалб этиш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида туман ва шаҳарларда штаблар ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларининг спорт иншоотларида ўқитувчилар томонидан 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида олиб бориладиган дарсдан ташқари, спорт тўгаракларидан сўнг кеч соат 16:00 дан - 21:00га қадар, шунингдек, дам олиш кунлари эса эрталабдан кечга қадар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ва маҳалла аҳолиси мазкур спорт иншоотларида шуғулланмоқда.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, кашандалик каби иллатларнинг олдини олишга, шунингдек аҳолининг кенг қатламини жисмоний тарбия ва спортга жалб этишга қаратилган “Ҳоким кубоги” акциялари, “Ёшлар марафони”, шунингдек ҳар ҳафтада “Ҳафталик спорт мусобақалари” каби тадбирларни ўтказиш йўлга қўйилди.

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 11 648 та оммавий спорт мусобақалари ўтказилиб, унда 1,3 млн.дан зиёд аҳолининг, шундан 400 мингга яқин аёлларнинг иштироки таъминланди.

Шунингдек, республикамизнинг барча ҳудудларида уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спорт тадбирлари ҳам мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг шу даврига қадар республика бўйича вояга етмаган ёшлар ўртасида ўтказилган 7 012 таоммавий спорт тадбирларида 703 894 нафар (шундан 272 319 нафар қизлар) иштирок этди.

Оилавий спорт мусобақалари ҳам мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 815 та оилавий спорт мусобақаларида 36 мингдан зиёд оила аъзолари (шундан 16 мингдан ортиқ хотин-қизлар) иштирок этди.

Аҳолини, айниқса хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида маҳалла, қишлоқ, истироҳат боғлар, корхона ҳамда муассасаларда эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ўтказилмоқда. Ушбу  бадантарбия машқларида республика бўйича аҳолининг 21 фоизи (шундан 10,1 % аёллар) иштирок этмоқда.

Бу каби мусобақалар спорт иншоотларидан самарали фойдаланишга, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, ҳаракатли ўйин турларини оммалаштиришга ҳамда жамиятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга замин яратади.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2019 йил 4 октябрдаги 22711-хҳ-сон топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббусини амалга ошириш тўғрисида”ги мажлис баёнидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться