Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари Ҳиндистонда ҳам эътироф этилди
2020-02-21 | Маданият
"Ҳунарманд" уюшмасида 1-16 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Xаряна штатида ўтказилган “Surajkund Mela” 34-халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этиб қайтган ҳунармандлар билан учрашув бўлди.
– Фестивалда ҳиндистонлик ҳунармандлар билан тажриба алмашдик, – деди фарғоналик ҳунарманд Юсуфжон Мамаюсупов. – Айниқса, қўлда газлама тўқиш дастгоҳига, ёғоч ўймакорлиги асосида тайёрланган турли лаганлар ва лавҳга, каштачилик буюмларига кўпчилик қизиқди. Иштирокчилар “Қўлда шундай ажойиб буюмлар тайёрлаш мумкинми, буни қандай ўрганса бўлади?” деган саволларни берди. Маҳорат дарслари ўтдик. Келишувларга эришдик. Миллий матоларимизга ҳиндистонликлар, бошқа хорижлик иштирокчилар катта қизиқиш билдирди.
Навоийлик каштадўз Феруза Омонова ва фарғоналик ҳунарманд Юсуфжон Мамаюсупов фестиваль кубогини қўлга киритди.
Манба: ЎзА