Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро авиация форуми: янги имкониятлар, иқтисодий ислоҳотлар учун йўл​

2020-02-20 | Жамият

"Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуида “Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum” халқаро авиация форуми иш бошлади.

Унда АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Франция, Испания, БАА, Баҳрайн, Озарбайжон, Япония, Канада, Ҳиндистон, Бразилия, Туркия, Кувайт, Миср, Хитой, Жанубий Корея, Қозоғистон каби давлатлардан етакчи авиаташувчилар, транспорт логистикаси йўналишидаги йирик компаниялар, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар иштирок этмоқда.
 
Форум очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов транспорт логистикаси тизимини такомиллаштириш, сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича янги лойиҳаларни татбиқ этиш, авиаташувлар кўлами ва қамровини кенгайтириш, ислоҳ қилиш, туризмни ривожлантириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.

Бу жараёнда нуфузли авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, рақобатбардошликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шундагина Ўзбекистонни дунёнинг йирик авиация хабларидан бирига айлантириш мумкин бўлади.
 
Бугун туризм соҳаси ривожи бевосита авиақатновлар билан боғлиқ. Шу боис, барча мамлакатлар аэропортларни замонавийлаштириш, хизматларни такомиллаштириш, йўловчиларга янада қулайлик яратишда янги ғояларни татбиқ қилишга ўтган.

Ўзбекистонда ҳам бу борада ислоҳотлар бошланган. Мамлакатда сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, шу орқали туризм ривожини таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Соҳани ривожлантириш, мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилувчилар, хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш йўналишида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун барча шароит яратилмоқда.
 
Транспорт вазирлиги ташкил этилди, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК таркибий жиҳатдан “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” АЖга ажратилди. Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро халқаро аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий қилинди. Ҳозирда бу аэропортларга парвозларни амалга оширишни ташкил этиш юзасидан қатор хорижий авиакомпаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Кейинги 3 йилда Ўзбекистонга қатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар сони 15 тадан 23 тага етди.

“ИрАэро”, “FlyDubai”, “Zagros Airlines” каби авиакомпанияларнинг янги йўналишларда доимий қатнови йўлга қўйилди, “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd”, “Atlasglobal” авиакомпаниялари чартер рейслари очилди.
 
Ўзбекистонга келиш учун 86 мамлакат фуқароларига визасиз режим жорий этилди. 57 давлатдан келадиган меҳмонлар икки кун ичида электрон виза олиши мумкин. Бир давлатдан бошқа давлатга транзит йўли билан ўтаётган йўловчига Ўзбекистонда визасиз 5 кун қолиши учун рухсат бор. Бу хорижлик йўловчиларга юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.

– Аэропортлар ҳолатини яхшилаш учун бир қатор йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган, – деди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Э.Ғаниев. – Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортида янги йўловчи терминали ва учиш-қўниш йўлаги қурилиши натижасида аэропортнинг ўтказувчанлик имконияти 500 дан 1500 га етказилади. Тошкент аэропорти ўтказувчанлик ҳолати мақбуллаштирилгандан кейин йилига 7 миллион кишига хизмат кўрсата оладиган хабга айланади. Бундан ташқари, Термиз ва Андижон халқаро аэропортларининг ҳам ўтказувчанлик имконияти кенгайтирилади.
 
Бу тадбирларни амалга ошириш учун Жаҳон банки мутахассислари жалб қилинган. Улар авиация бозорини либераллаштириш ва соҳада замонавий бошқарув усулларини жорий этишга қаратилган авиация соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Тадбир доирасидаги сессияларда халқаро компаниялар экспертлари туризм ва транспорт тизимини ривожлантиришга оид тажрибалари билан ўртоқлашди.
 
– Форум юқори савияда ташкил этилган ва унда дунёнинг кўплаб йирик авиакомпаниялари иштирок этаётганининг ўзи ҳам тадбир нуфузини белгилайди, ­ – деди кувайтлик иштирокчи Сайид Ал Зарауни. – Ўзбекистон билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятидамиз. Ўзбекистон жуғрофий жиҳатдан Марказий Осиёнинг юраги ҳисобланади. Кўп мамлакатлар ҳаво қатновларини Ўзбекистон орқали амалга оширишга ҳаракат қилади. Афсуски, илгари бу имконият йўқ эди. Ҳозир Ўзбекистон янгиланди, давлатингиз раҳбари соҳага алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу боис, ҳозир дунёнинг кўплаб йирик авиакомпаниялари Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда.

Тадбир доирасида кўргазма ташкил этилди. Унда халқаро аэропортлар, авиация ва логистика компаниялари ўз маҳсулотлари, хизмат турларини намойиш этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан БААнинг “Fair Exhibition Organizers” компанияси ҳамкорлигида ўтказилаётган биринчи халқаро авиация форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

 

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться