Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япон олимлари Хива тарихий маданий ёдгорликларини ўрганишмоқда

2020-02-19 | Маданият

Тарихий меъморий ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш ва музейшунослик фаолиятини такомиллаштириш бўйича Хива “Ичан-қальа” давлат музей-қўриқхонаси жамоаси ва япониялик олимлар ҳамда мутахассислар ҳамкорлиги йил сайин мустаҳкамланмоқда.

Яқинда Япониядаги Токио ва Киото хорижий тиллар университетлари профессор ўқитувчилари, тадқиқотчи олимлари - Хироши Минати, Китура Сатору, Ҳорикава Тору ва Максумото Такуянинг Хивага ташрифи ҳам ана шу мақсадга қаратилди.

Музей-қўриқхона мутассислари ва япониялик олимлар ҳудуддаги тарихий меьморий ёдгорликларни асраш ҳамда таьмирлашда ташқи табиий таьсир – ер ости ва ер усти намлик, шўрланиш таъсирини ўрганиш бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ўтказмоқда.

Шу мақсадда Калта минора, Жума мачити, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа шу каби ёдгорликлар деворларига хориждан келтирилган намлик таьсирини назорат қилиб борувчи энг замонавий ускуналар – термогидронометрлар ўрнатилди.

Тадқиқот натижалари таъмирлаш ишларини ўз вақтида, сифатли амалга ошириш, музей-қўриқхона фаолиятини яхшилаш, бинобарин воҳада туризм имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться