Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Русланбек Давлетов: Ўзбекистонни ривожлантирувчи куч, бу — институтлар
2020-02-19 | Жамият
Адлия вазири Русланбек Давлетов Сенат халқаро конференциясининг биринчи сессиясида сўзга чиқди.
У ҳар қандай иқтисодий, ижтимоий, умуман бирорта соҳада қонун устуворлигисиз натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлади ва ўз нутқида коррупция билан боғлиқ масалаларга тўхталди.
«Жамиятимизни емираётган нарсалардан бири – коррупция. Бу бўйича янги орган тузилиши кўзда тутиляпти.
Бизни ривожлантирадиган нарса – институтлар. Шахсга боғланмайдиган, кўринмайдиган, бир-бири ўртасидаги муносабатлар қонун билан тартибга солинадиган институтлар Ўзбекистонни ривожлантиради», - деди Давлетов.
У яқинда Ўзбекистонда бўлган сайловлардан кейин электоратнинг орзулари катта эканлигини айтди.
«Ҳудудий вакиллик органларидаги шижоат биз кутгандек бўлмаяпти. Депутат деганда халқимиз битта нарсани тушунади. Регламентдаги нарсаларни тушунмайди. Депутатми, халқ ундан талаб қилади. Бу тўғри», - деди Давлетов.
Вазирнинг таъкидлашича, Адлия вазирлиги томонидан ҳар бир депутат ўз ҳудудида қандай иш олиб бориши кераклиги ҳақида қўлланма яратилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги