Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўқувчилар билимини интерактив усулда баҳоловчи инновацион олимпиадага старт берилди
2020-02-19 | Таълим
Жорий йилнинг 19 февраль куни Жиззах шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятини интерактив усулларда синовчи инновацион олимпиадага старт берилди.
Инновацион олимпиаданинг ҳар йили ўтказиладиган фан олимпиадаларидан фарқи ҳар бир тумандан кучли ўнталикка кирган ўқувчилар иштирок этади. Олимпиада 3 босқичда ўтказилиб, синовнинг 1-турида етарли балл тўплай олмаган ўқувчилар синовнинг 2-турига киритилмайди. Шу билан бирга синов жараёнлари ҳафталарга тақсимланади.
Ташкил этилган инновацион олимпиада аниқ, табиий ҳамда гуманитар фанлардан ўтказилмоқда.
Мазкур олимпиада шу кунгача ўқувчилар ўртасида ўтказилган фан олимпиадаларидан олинган тажриба, қолаверса, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ва экспертларнинг таклиф, мулоҳазаларига кўра ташкил этилди.
Шунингдек, инновацион олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар келгусида халқаро миқёсда ўтказиладиган фан олимпиадаларида мамлакатимиз номидан иштирок этишлари учун тавсия этилади.
Ушбу инновацион олимпиада иштирокчиларнинг натижалари Жиззах вилоят халқ таълим бошқармаси томонидан маълум қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги