Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Лондон шаҳрида таълим соҳасида битим имзоланди

2020-02-19 | Таълим

2020 йилнинг 18 февраль куни Лондон шаҳрида Вестминстер университети президенти Питер Бонфилд ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) ректори Комилжон Каримов ўртасида музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра Питер Бонфилд мамлакатимизда амалга оширилаётган модернизация жараёнларинибг кенг кўламлилигини, давлат раҳбариятининг олий ва профессионал таълим соҳасини ривожлантиришга қаратаётган эътиборини қўллаб-қувватлаган, юртимизнинг улкан инсоний имкониятларига тўхталиб ўтган. Буларнинг барчаси ўзаро алоқалар учун қулай шароит яратади, Вестминстер университети ва Британиянинг бошқа олий таълим муассасаларида ўзбекистонлик шериклари билан ҳамкорлик қилишга қизиқишининг ортишига хизмат қилади.

Музокаралар сўнгида сифатли таълим стандартларини таъминлашга асосланган ҳолда кадрлар тайёрлаш жабҳасида икки олий таълим муассасаси ўртасида стратегик шерикчиликни ривожлантиришга йўналтирилган битим имзоланди. Ҳужжат, хусусан, ТХВУда молиявий технологиялар, бизнес-менежмент ва маркетинг соҳаларида янги бакалавр ўқув дастурларини ҳамда инсон ресурсларини бошқариш ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича магистрлик курсларини жорий қилишни кўзда тутади. Томонлар зарур йўналишлар бўйича давлат хизматчилари, бизнес вакиллари ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар ва тренингларни ташкиллаштириш борасида ҳам ҳамкорлик қилади.

Битим қоидаларини амалга ошириш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиш мақсадида жорий йил март ойи бошида Вестминстер университетининг глобал ҳамкорлик масалалари бўйича проректори, профессор Александр Хаес ҳамда ноябр ойида Питер Бонфилд Ўзбекистонга ташриф буюради.

Вестминстер университети раҳбарияти билан Лондон шаҳрида Британия жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси, туризм ва инвестицион салоҳияти билан таништириш борасида қатор тадбирларни биргаликда ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться