Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-18 | Иқтисодиёт

Жорий йил 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири П.Сийярто билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан иқтисодий муносабат масалаларига берилаётган устуволик бир неча бор таъкидланди – ушбу йўсинда биргаликдаги фаолият учун 2019 йилда Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг 4-чи йиғилиши натижалари ва 2019 йил 15 октябрда Баку шаҳрида Туркий тиллар ҳамкорлик кенгаши йиғилиши доирасида Венгрия Бош вазири В.Орбан билан юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар асос бўлди.

Томонлар икки мамлакатнинг иқтисодиёти ва ишбилармонлари доирасининг яқинлашиши учун танланган йўлни сақланишини таъкидладилар – мазкур лавҳада икки давлатнинг хусусий бизнеси ўртасида савдо-инвестициявий ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кўмак беришга хизмат қилувчи Ўзбек-Венгер Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш ташаббусига алоҳида аҳамият берилмоқда.  

Учрашув якуни билан ўзаро манфаатли лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий боғлиқлигини ошириш механизмлари биргаликда ишлаб чиқилди. Бунинг учун истиқболли соҳа ва тармоқларда ҳамкорликни кенгайтириш учун салоҳиятни ўрганиш ишлари тизимли давом эттирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться