Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Расман: Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади

2020-02-18 | Спорт

Жорий йилнинг 16-25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Бу ҳақда Осиё оғир атлетика федерацияси маълум қилди.

Аслида бу турнир қўшни Қозоғистон давлатида ўтказилиши белгиланган эди. Аммо, Осиё чемпионати Хитойда коронавируснинг янги тури тарқалиши сабабли Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилди.

Осиё оғир атлетика федерациясининг махсус баёнотида маълум қилинишича, халқаро ташкилот мусобақани Қозоғистон ҳукумати Хитой билан чегарадош мамлакатлардан бўлган йўловчиларнинг ҳаракатига чекловлар киритгани сабабли бошқа жойда ўтказишга қарор қилган.

“Осиё оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси ҳозирги вазиятни зудлик билан муҳокама қилди ва Осиё чемпионатини Ўзбекистонга кўчириш тўғрисидаги қарорга келди”,  дейилади баёнотда.

Маълумот учун, олдинроқ, 9-12 февраль кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича Халқаро бирдамлик мусобақаси муваффақиятли ўтказилди. Шунингдек, айни кунларда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати мамлакатимизда давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться