Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ISESCO вакиллари Маданият вазирлигига ишчи ташриф билан келишди

2020-02-18 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигида маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова, Ислом цивилизация маркази раҳбари Шоазим Минаваров, ЮНЕСКО нинг вазирлик қошидаги бўлинмаси мутасаддилари, Ўзбекистон Ислом академияси ISESCO кафедраси вакиллари ҳамда ISESCO вакиллари Рихиати Салиҳ Нажиб, Бенарафа Абдул Иллоҳ, Чебби Билаллар билан ишчи мулоқот ташкил қилинди. 

Унда 2020 йил 14-17 апрел кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган “Бухоро – 2020 ислом олами маданияти пойтахти” тадбирларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашинди.

Давра суҳбати давомида Бухородаги анжуманга катта тайёргарлик кўрилаётганлиги қайд этилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова, тадбир доирасида ҳунармандлар, хаттотлар хориждан ташриф буюрган ислом маданияти олами вакилларига шарқ ҳунармандлик ҳамда хаттотлик санъати намуналаридан ташкил топган кўргазмани намойиш қилишлари, илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон вакиллари ҳам мавзу йўналишларига кўра Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида иштирок этишларини таъкидлади.

“14 апрель куни олий мартабали меҳмонлар учун тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу анжуманда ISESCO бош директорининг шахсан иштирок этиши биз учун шараф"-деди Ислом маданияти маркази раҳбари Шоазим Миноваров. - "Ислом марказларидан бири сифатида биз маданий меросимиз билан фахрланамиз. Сизлар ҳам ушбу анжуманда мезбон сифатида қатнашасиз, деган умиддамиз"-деб сўзини якунлади марказ раҳбари.

ISESCO бош директори ўринбосари, Маданият йўналиши бошлиғи Рихиати Салих Нажиб, “Ислом дини маданияти маркази деганда нафақат динни тарғиб қилувчи, балки ислом динининг илм-фан, маданият олами эришган ютуқлари бўйича тажриба алмашиш майдони ҳам тушунилиши зарурлигини уқтирди.

ISESCO бош директори маслаҳатчиси Бенарафа Абдел Иллаҳ, умри давомида Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишни орзу қилганини, имкони бўлса, эртага Бухоро шаҳрига амалга ошириладиган хизмат сафаридан сўнг буюк муҳаддиснинг қабрини зиёрат қилишликни ҳам ишчи-дастурга киритилишини илтимос қилди.

Учрашув якунига кўра, эртага хулосасига кўра ISESCO вакиллари ва ишчи гуруҳ Бухорода ўтказиладиган анжуманга шаҳарнинг тайёргарлик масаласини ўрганиш мақсадида шаҳарга ташриф буюришади.

Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни Бухоро шаҳрида бўладиган дунё миқёсидаги Халқаро тадбир бўйича Маданият вазирлигида матбуот анжумани ташкил қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться