Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эрон Элчиси билан учрашув
2020-02-18 | Сиёсат
2020 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди ҳамда Афғонистон муаммосини ҳал этишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мавзулари муҳокама этилди.
Томонлар икки мамлакат ўртасида турли даражалардаги мулоқотлар фаоллашганини ижобий баҳолаб, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирдилар.
Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон минтақавий масалалар, хусусан Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича ўхшаш мавқе эгаллаганига урғу берилиб, мазкур йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги