Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни самарали жорий этиш – давр талаби

2020-02-17 | Хавфсизлик соҳаси

Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда ички ишлар органлари ва уларнинг самарали фаолияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Айни пайтда, шиддат билан ривожланиб бораётган давр талаблари барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари ходимларидан ҳам тинимсиз ўқиб-ўрганишни, ўз устида ишлашни, билим ва савиясини, малакаларини доимо ошириб боришни тақозо қилади.

Бу борада Давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, ички ишлар идоралари халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Айни кунларда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Институтда туман ва шаҳарлар ички ишлар органларининг жиноят-қидирув бўлимлари тезкор вакиллари ҳамда эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг малакаси оширилмоқда.

– Мамлакатимизда барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари тизимини ҳам такомиллаштириш, уларнинг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимнинг мазмун-моҳияти билан машғулотларда танишяпмиз. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг механизмлари бўйича тушунчаларга эга бўляпмиз, – дейди Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази эксперти, майор Илҳом Хайдаров. –  Ўқув жараёнида соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, янгиликлар ва хориж тажрибалари билан танишяпмиз. Бизнинг олдимиздаги асосий вазифа назарий ва амалиётнинг уйғунлигини таъминлаб, олган билимларимизни фаолиятимизга самарали тадбиқ этиш ҳисобланади.

Ўқув йиғинига жалб қилинган ходимларга жойлардаги ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилишлари учун тизимдаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

– Ўқув жараёнлари замонавий инновацион педагогик технологиялар асосида таълим стандартлари талаблари бўйича олиб борилмоқда, – дейди Фарғона вилояти Учкўприк тумани ИИБ Жиноят-қидирув бўлими катта тезкор вакили, майор Содиқжон Йигиталиев. – Машғулотларнинг ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади, коллегиал муҳокама, тақдимот ва қайта алоқа каби интерфаол усулларда ташкил этилаётганлиги биз тингловчиларга манзур бўляпти.

Ўқув машғулотларида жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари мисолида уларни амалиётга жорий этиш усуллари муҳокама қилинмоқда.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятларидаги профилактика инспекторлари, патруль-пост хизмати бўлинмалари раҳбарлари ва ички ишлар идоралари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари учун ҳам малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинларида Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳамда идоравий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ўз Ватанини, она халқини равнақ топтириш учун ўзини аямасдан меҳнат қилиш:
бу – жасорат ва мардлик, бу – она юртга муҳаббат ва садоқат,
бу – тўғри тарбия ва амалий намуна” эканлиги мисоллар орқали тушунтириб берилмоқда.

– Мамлакатимизда барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари тизимини ҳам такомиллаштириш, халқчил тузилмага айлантириш, “Жиноят ҳақиқати ва адолати”, “Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” деган тамойилларни амалда қарор топтириш соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш билан узвий боғлиқ,
– дейди Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, подполковник Ўктам Рахмонов. – Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинларида соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳа фаолиятига оид тажрибалар билан яқиндан танишяпмиз. Эндиликдаги асосий вазифамиз олган билимларимизни кундалик фаолиятимизга тадбиқ этиш ҳисобланади.

– Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда “ҳудудлар тажрибаси”, хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидаги ижобий тажрибаларни тушунтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Хожайли тумани ИИБ профилактика инспектори, лейтенант Азизбек Бекниязов. – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишдик. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда давлат, нодавлат ташкилотлар, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни тўғри ташкил этиш йўлларини ўргандик.

Шунингдек, жойларда ўқув машғулотлари доирасида “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази мутахассислари томонидан “Одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятларга қарши курашиш” мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ҳам ўтказилмоқда.

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться