Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХТВ ва UNODC ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш учун ҳамкорликни кенгайтиради
2020-02-17 | Таълим
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Марказий Осиёдаги ваколатхонаси (UNODC) ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш учун ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов UNODCнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Томонлар охирги етти йил ичида икки томонлама ҳамкорлик натижаларини муҳокама қилди. 2013-2019 йилларда томонлар ҳамкорликда “Оила ва мактаб биргаликда”, “Мустаҳкам оила”, “Адолат учун таълим”, “Бахтли мактаблар” ва “Ҳаётга қўшил” каби лойиҳаларни амалга оширилди. Баъзи лойиҳалар ҳали ҳам амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, томонлар ХТВ ва UNODC ўртасида 2020-2025 йилларда ҳамкорлик ҳамда 2020 йилнинг апрель ойида Киотода (Япония) ўтадиган Жиноятчиликни олдини олиш ва жиноий судлов масалаларига бағишланган конгрессда вазирлик вакилларининг иштироки масалаларини ҳам кўриб чиқди.
Жумладан, томонлар UNODCнинг ёшлар сиёсати ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш миллий стратегиясида ҳамда мактабларда жорий этиладиган “Тарбия” фанини ишлаб чиқишдаги иштирокини ҳам муҳокама қилди.
“Ҳаётга қўшил” лойиҳасини Фарғона водийсининг бошқа мактаблари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишда таълим муҳим омил эканлигини таъкидлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги