Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркиянинг вице-президенти Ф.Октай билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-14 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 13 февраль куни Анқара шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясини Туркия Республикасининг вице-президенти Ф.Октай қабул қилди.

Учрашув дўстона руҳда ўтиб, икки томонлама мунособатларнинг кенг қамровли масалалари муҳокамасига бағишланди.

омонларнинг диққат марказида инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш ва ўзаро савдо номенклатурасини кенгайтириш нуқтаи назаридан иқтисодий муносабатларни кучайтириш масалалари бўлди.

Шу мақсадда, турли йўналишлар ва соҳаларда аниқ муддатлари ва масъуллари белгиланган ҳолда, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, транспорт ва юк ташиш соҳаларида тизимли ўзаро муносабатлар, Туркия ҳукумати томонидан техник кўмак бериш ва имтиёзли кредитлаш дастурлари доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўҳталиб ўтилди.

Алоҳида равишда "Гебзе" махсус саноат зонасининг филиалини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Бу борада, Туркия тарафи Ўзбекистонда мазкур соҳадаги илғор хорижий тажриба асосида тайёрланган "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги" Қонунини қабул қилинганлигини олқишлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги Имтиёзли савдо тўғрисидаги келишувини имзолашга тайёргарликни жадаллаштириш ва  мазкур битимга киритилиши таклиф этилаётган товарлар позицияларини кенгайтириш масалалари ўрганилди ҳамда уни амалда қўллаш тартиблари келишиб олинди. Мазкур чоралар  Туркия ва Ўзбекистон республикаларининг ўзаро савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказиш борасида икки мамлакат Президентлари томонидан берилган топшириқни амалга оширилишига катта кўмак бериши кутилмоқда.

Мулоқот чоғида биргаликда амалга оширилаётган тадбирларнинг бажариш ҳолатини кўриб чиқиш учун икки мамлакат идораларининг мунтазам равишда учрашувларини ташкил қилиш орқали ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги борасида томонларнинг умумий позицияси билдирилди.

Бунинг тасдиғи тариқасида, Туркия ҳукумати жорий йилнинг март ойи бошида Туркиянинг саноат ва савдо вазири бошчилигидаги турк тадбиркорларидан иборат делегация ташрифини амалга оширишни режа қилмоқда.

Шунингдек, томонлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияси доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш ва унинг ишини доимий ва тизимли равишда таъминлашга келишиб олдилар.

Учрашув якуни бўйича белгиланган вазифалар доирасида яқин муносабатларни ўрнатиш, ўзаро келишиб олинган тадбирлар ва лойиҳларни илгари суриш бўйича доимий алоқаларни таъминлаш борасида келишувларга эришилди.

Поделиться