Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британия парламенти вакиллари билан Лондон шаҳридаги учрашувлар

2020-02-14 | Сиёсат

2020 йилнинг 13 февраль куни Лондон шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги делегация Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси вице-спикери Элеонора Лэнг, Лордлар палатаси аъзоси Баронесса Алисон Сатти, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўшма парламент қўмитаси вакиллари ҳамда Буюк Британия илмий-тадқиқот ва таълим марказлари экспертлари билан учрашувлар ўтказди.

Амалий ва конструктив муҳитда ўтган мулоқотлар чоғида парламентаризм ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Британия томонига мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича батафсил дастурни белгилаб берган Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ва жадал ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни олқишлаб, Жамоатлар палатаси вице-спикери Элеонора Лэнг парламент мақомини ошириш, ҳукуматни шакллантиришда, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашда парламент ролини кучайтириш соҳасида мамлакатимиз эришган ижобий ютуқларни алоҳида қайд этди. Айни пайтда қонун чиқарувчи органда ошкора овоз бериш механизмини жориш этиш ва унинг мажлисларини онлайн трансляция қилиш парламент фаолияти самарадорлигини оширишга имкон бериши таъкидланди.

Вице-спикер Бирлашган қироллик парламентининг кўп асрлик тарихи ва анъанларига қарамай Британия депутатлари бошқа мамлакатларнинг, жумладан Ўзбекистоннинг парламентаризмни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашишга қизиқиш билдиришини таъкидлади. Шу муносабат билан қонун чиқарувчилар, юристлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида қўшма тадбирлар ташкиллаштиришга қизиқиш билдирилди. Унинг сўзларига кўра бунда яқиндагина янги таркиби шакллантирилгани Ўзбекистон бўйича барча партиялар парламент гуруҳи муҳим рол ўйнаши мумкин.

Халқаро ҳуқуқни мустаҳкамлаш, жумладан Ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларига юқори баҳо бериб, Британия томони халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ ва унинг шартномавий органлари, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, Парламентлараро иттифоқ ва бошқа тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилишнинг муҳимлигини қайд этди.

Британия экспертлари ёшлар ҳуқуқини таъминлаш масалалари ва Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган тегишли БМТ конвенцияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган Самарқанд форумида иш этишга катта қизиқиш билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться