Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида ўқув семинари ўтказилди

2020-02-14 | Технологиялар

2020 йил 13 февраль куни “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш девони масъул ходими Д. Насретдинов иштирокида видеоселектор тарзидаги семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2018 йил 27 июлдаги Фармони, 2018 йил 21 ноябрдаги “Ахборот тахнологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарор ҳамда Адлия вазирлигидан 2018 йил 6 сентябрда 3067-рақам билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақида”ги вақтинчалик Низом талаблари, мазмун-моҳияти ва текширувларни ўтказишнинг тартиб-тамойиллари ҳақида сўз борди.
 
 
Д. Насретдинов семинар якунида Давлат инспекцияси ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться