Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳонгир Артикходжаев “Boston Consulting Group” компаниясининг катта ҳамкори Владислав Бутенко билан учрашди

2020-02-13 | Иқтисодиёт

Учрашувда BSG компаниясининг катта ҳамкори Владислав Бутенко билан бирга компания директори Игорь Алексеев ва лойиҳа раҳбари Алексей Беляковлар иштирок этдилар.

Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилар экан, тарафлар туризмни ривожлантириш, шаҳарнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар. BSG компаниясининг катта ҳамкори Владислав Бутенко халқаро тажриба ва компания мутахассисларининг амалий кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу йўналишларда Тошкентга ҳар тарафлама кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, “Boston Consulting Group” (BCG) – бошқарув консалтингига ихтисослашган халқаро компания бўлиб, шу йўналишдаги катта учталикка киради. Компания айни вақтда юртимиздаги вазирликлар ва идоралар учун қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

BCG Тошкентнинг иқтисодий имкониятлари ва инвестицион салоҳиятини ҳам ўрганиб чиққан ва унинг мутасаддилари бўлажак лойиҳаларни шунга асосланган ҳолда тайёрлашини билдириб ўтдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться