Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Toyota Trade Company” компанияси билан электротехника соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

2020-02-13 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов Япониянинг “Toyota Trade Company” ва “Toyota Tsusho Asia Pacific” компаниялари мутасаддилари билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. “Toyota Trade Company” компаниясининг Тошкентдаги офиси раҳбари Такаки Манабу уларнинг компанияси Ўзбекистонда 20 йилдан бери самарали фаолият юритаётгани, узоқ йиллар давомида текстил корхоналари учун ускуналар етказиб бергани, сўнгги 2 йилда эса алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошираётгани, бу лойиҳа интернет тезлигини оширишга қаратилганлигини айтиб ўтди.

Шароф Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Япония компаниялари билан алоқалари ривожланиб бораётгани, пойтахт ҳокимлиги улар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди. Айни пайтда шаҳримизда электротехникаларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш режаси борлиги ва шу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлигини айтиб ўтди. Шунингдек, меҳмонларга ҳозирда пойтахтимизда мавжуд қувватлар билан танишишни таклиф этди ва бу йўналишдаги объектлар бўйича маълумот бериб ўтди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться