Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Импорт учун ҚҚСни 120 кунгача кечиктириш мумкин

2020-02-13 | Иқтисодиёт

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун ҚҚС тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. (ВМҚ-76, 10.02.2020 й.)

ҚҚС тўлашни 120 кунгача кечиктириш мумкин

Низомга кўра, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектларга товарларни олиб киришда, шунингдек, ишлар (хизматлар)ни импорт қилишда ҚҚС тўлашни 120 кунгача кечиктириш имконияти берилиши мумкин.

Қарорда жорий йилнинг 1 октябрига қадар товарларни импорт қилишда ҚҚС тўловчилар учун ҚҚС тўлаш муддатини узайтириш жараёнини автоматлаштириш белгиланди.

Имконият божхона қарори билан берилади

ҚҚС тўлов муддатини узайтириш имконияти давлат божхона хизмати органининг қарори билан берилади. Бунинг учун солиқ тўловчилар божхона хизмати органига ариза ва ҚҚС таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши лозим.

Давлат божхона хизмати органи ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарорни 5 иш кунида қабул қилади.

Тўлов муддатини узайтириш имкони берилганда, унинг суммаси ва тугаш муддати кўрсатилади.

Муддатни узайтириш рад этилганда солиқ тўловчи 1 иш куни ичида рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.

Солиқ тўловчилар рўйхати, шу жумладан, йирик солиқ тўловчилар испекцияси ҳисобида турган корхоналар реестри ДСҚ расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Норезидентлардан товар олганларга кечиктириш муддати ДСҚ томонидан тақдим этилади  

Низомда Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар)ни сотиб олишда тўлов муддатини узайтириш тартиби ҳам белгиланди.

Солиқ тўловчи Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар)ни сотиб олишда ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш учун давлат солиқ хизмати органига тегишли тартибда ариза тақдим этиши мумкин.

Кафолат ҳужжати нима?

ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш тўғрисидаги аризага ҚҚС суммасини тўлаш таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.

ҚҚСни тўлаш буйича мажбуриятлар суммасидан кам бўлмаган гаров билан таъминланган мол-мулк ва банк кафолати тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади.

Бунда Йирик солик тўловчилар бўйича инспекция ҳисобида турувчи солиқ тўловчилар назарда тутилмайди.

Давлат солиқ хизмати органи ҚҚС тўловчиси зарур ҳужжатларни тақдим қилган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида тўлов муддатини узайтириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Интизомсиз солиқ тўловчиларнинг аризаси рад этилади

Аризани рад этишда молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларининг ариза берилган санадан олдинги 12 ой мобайнида бузилганлиги инобатга олинади.

Тўлов муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, бир иш кунида солиқ тўловчи рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.

Норезидентлардан олинган ишлар (хизматлар) буйича ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имконияти ҳам 120 кун муддатгача берилади.

Қарорда ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланадиган ҚҚС суммасидан Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг бир кун учун қайта ҳисобланган фоизининг эллик фоизи миқдорида фоизлар ундириш белгиланди.

Бунда 120 кун ичида тўлов муддати узайтирилган ҚҚС суммаси тўланмаган тақдирда, ушбу бандга мувофиқ фоизлар ҳисобланиши тўхтатилади.

Имтиёз муддати бузилса, ундириш чоралари кўрилади

Тўлов муддатини узайтириш имконияти берилган солиқ тўловчи томонидан ҚҚС суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда, солиқ хизмати органлари белгиланган тартибда қарздорликни ундириш чораларини кўради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться