Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оролбўйи халқаро инновация маркази фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди

2020-02-13 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази фаолиятини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан Ислом тараққиёт банки, Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ва ўтказилган танлов натижаси бўйича фаолияти юқори баҳоланган “KPMG Audit” МЧЖ вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур Стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан Ислом тараққиёт банкининг 275 минг АҚШ доллари маблағи ажратилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида шартнома имзоланган эди.

Ушбу мақсадда “KPMG Audit” МЧЖ компанияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида тузиладиган шартнома лойиҳаси томонлар иштирокида муҳокама қилинди.

Шу билан бирга “KPMG Audit” МЧЖ компанияси томонидан тақдим қилинган шартнома лойиҳаси бўйича жалб қилинаётган экспертлар ва уларнинг мутахассисликлари, шунингдек асосий йўналишлар бўйича тажрибали мутахассисларни жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Оролбўйи халқаро инновация маркази ва унинг келажакда иш фаолиятини ривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться