Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жорий йилда 420 МТТ очилиши режалаштирилган

2020-02-13 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тизимда давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Мактабгача таълим вазири ўринбосари М.Йўлдошев таъкидлашича, Президентимизнинг 2020 йил 30 январдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тизимда янги ривожланиш даврини бошлаб берди.

Маълум қилинганидек, вазирлик 2018-2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун 1412 битимни имзолаган. Бугунги кунга қадар 992 лойиҳага имтиёзли кредитлар ажратилган.

Пировардида, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 59,9 минг қувватга эга 692 мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаган. Шунингдек, 144,7 минг қувватга эга 6084 оилавий мактабгача таълим ташкилоти очилган.

Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 6776 тани ташкил этиб, уларда қамраб олинган болалар сони 204 мингдан ошди. 2020 йилда яна 2 мингта оилавий ҳамда 420 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очиш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, 300 мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-жиҳозлаш ишлари давом этмоқда. Улар жорий йилнинг март ойига қадар ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда. Бунинг натижасида 31,7 минг бола мактабгача таълимга қамраб олиниши режалаштирилган.

Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланган, бироқ молиялаштирилмаган 420 лойиҳа учун 858,8 миллиард сўм маблағга эҳтиёж мавжуд. 2018-2019 йилларда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтларидан эквиваленти 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар жалб қилинган.

– Мазкур қарор мактабгача таълим тизимини, шу жумладан, мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантиришга замин бўлади, – дейди Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи А.Ҳакимов. – Қолаверса, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклиги учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик битимларини молиялаштириш мақсадида Молия, Инвестициялар ва ташқи савдо, Иқтисодиёт ва саноат, Ташқи ишлар вазирликлари ҳамкорликда халқаро молия институтлари, ташкилотлар, бошқа донорларнинг хайрия эҳсонлари, кредитлари ва грантларини жалб этиш юзасидан ташкилий ишлар олиб бормоқда.
 

Ш.МАМАТУРОПОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться