Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2020 йилда 530 та халқаро ва республика миқёсидаги анжуман ўтказилади
2020-02-12 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли фармойиши билан 2020 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.
Унга кўра, 2020 йилда:
186 та халқаро;
344 та республика миқёсида;
жами 530 та илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилади.
Халқаро ва республика миқёсидаги ўтказиладиган анжуманлар қуйидаги 7 та йўналишда ташкил этилади:
иқтисодиёт, давлат ва жамият қурилиши;
нефть ва газ, энергетика, энергия ва ресурс тежамкорлиги;
ахборот ва ахборот-коммуникациялар технологиялари;
қишлоқ ва сув хўжалиги;
тиббиёт, фармакология ва спорт;
саноат, ишлаб чиқиш, транспорт ва логистика;
геология-минерология, сейсмология ва сейсмик барқарорлик, қурилиш ва архитектура;
фан ва таълим.
Ўтказиладиган анжуманларнинг якуний натижаларга кўра қабул қилинган тавсия ва қарорлар асосида ҳар бир ҳудуддан долзарб 3 та мавзуда белгиланган тартибда давлат илмий-техник дастурлари доирасида танлов эълон қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги