Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилмоқда

2020-02-11 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 20-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама учун regulation.gov.uz порталида чоп этилди.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 38, 25, 72-қ/қ-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2519-сон) билан тасдиқланган “Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низом”нинг 20-банди “е” кичик бандини – “яшаш жойидан маълумотнома ва тавсифнома” сўзларини чиқариб ташлаш назарда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться