Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШлик мутахассис Аллан Миллер томонидан маҳорат дарси ташкил этилди
2020-02-10 | Таълим
АҚШлик мутахассис Аллан Миллер томонидан Қўшработ туманидаги 41-мактабда STEAM таълим дастури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Маҳорат дарсида АҚШлик мутахассис ҳозирги кунда хориж таълимида кенг қўлланилаётган бир қанча тажрибаларни амалиётда қўллаш усулларини кўрсатиб бериб, ўқитувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори А.Ибрагимов ушбу таълим дастурини амалиётга жорий этишдан мақсад ўқувчилар олган билимларини зарур шароитларда амалда қўллай олиш даражасини юксалтириш эканлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан STEAM таълим дастури бўйича АҚШлик мутахассис Аллан Миллер Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида STEAM ёндашув ва халқаро баҳолаш дастурлари бўйича тренерларни тайёрлаш юзасидан ўз маҳорат дарслари билан иштирок этиб келмоқда. Маҳорат дарслари жорий йилнинг 28 январидан 7 мартига қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги