Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Дзюдочимиз Парижда кумуш медални қўлга киритди
2020-02-10 | Спорт
Хабарингиз бор, айни кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” таснифига кирувчи “Paris Grand Slam 2020” турнири бўлиб ўтмоқда.
Кечаги куннинг - 81 кг вазн тоифасидаги беллашувларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль соҳибига айланди.
Шарофиддин ҳал қилувчи финал учрашувида бельгиялик Маттиас Кессега қарши татамига чиқди. Беллашув тақдирини ҳакам томонидан берилган учта шидо, яъни огоҳлантириш ҳал қилди.
Шу тариқа, Болтабоев нуфузли мусобақанинг кумуш медали ҳамда 700 рейтинг очкосини қўлга киритди. Шарофиддин чорак финалда амалдаги жаҳон чемпиони, рейтинг пешқадами исроиллик Саги Мукини соф иппон баҳоси билан мағлубиятга учратган бўлса, ярим финал беллашувида япониялик Сотаро Фиживарадан устун келган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги