Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“TECHDAY” — Халқаро робототехника кунига бағишланган тадбир

2020-02-10 | Инновация

Жорий йилнинг 7 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университетида “TECHDAY” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни очиб берар экан, инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев мазкур сананинг тарихига назар солди.

– Айнан 7 февраль санасида фантаст ёзувчи, олим Айзек Азимов робототехниканинг уч устунини ифодалади. Робот инсонга зарар етказмаслиги ёки ҳаракатсизлиги туфайли инсонга зарар етказилишига йўл қўймаслиги керак. Робот инсон томонидан берилган барча буйруқларга бўйсуниши керак, биринчи қонунга зид бўлган буйруқлар бундан мустасно. Робот ўзининг хавфсизлигига биринчи ва иккинчи қонунларга зид келмайдиган даражада ғамхўрлик қилиши керак, – деди О.Тўйчиев.

Бугунги кунда роботлар кундалик ҳаётда ҳам, барча соҳаларда ҳам одамларга ёрдам беради. О.Тўйчиев ўз навбатида ўз стартапларини ривожлантиришга ёшларни қизиқтириш, стартаплар орқали янги иш ўринларини яратиш, илмий ишларни жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни сифатли ишлаб чиқишда фаол иштирок этишни сўраб қолди.

Стартаплар мамлакатдаги ички илмий салоҳиятни қўллаб-қувватлашда катта аҳамиятга эга. Улар кичик бизнес ва юқори технологиялар бозорини ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Тадбирда, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ёшлар Академияси ҳақида сўз юритилди. Мазкур Ёшлар академиясига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мазкур тадбирда етук мутахассислар, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш ва хусусий сектор вакиллари таклиф этилди. Хусусан, семинарда Турин политехника университети ректори Ўктам Саломов ва проректори Жамшид Иноятхўжаев, NAPA EDU HUB IT академия асосчиси Умид Абдусатторов, COCA COLA Bottlers Uzbekistan Техник менежер ўринбосари Сунатилло Исломов, БМТ ТД Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича лойиҳа раҳбари Усмон Раҳимжонов, ʼʼЎзавтосаноатʼʼ АЖ бошқаруви раисининг ахборот технологиялар бўйича маслаҳатчиси Санжарбек Носирбеков, "Мангано Роботикс" компанияси илмий ходими Жасур Холхўжаев сўзга чиқди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – белгилаб берилган топшириқларни бажаришга қаратилган ёш тадбиркорларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларга ғоялар генератори ҳамда аксселератор тизими ҳақида тушунча бериш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишдан иборат.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться