Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири Сингапурнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

2020-02-10 | Сиёсат

Жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Р. Давлетовнинг Сингапур Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли бин Бахаруддин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида вазир меҳмонларни вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништирди. Шунингдек вазирлик малакали юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминловчи асосий ташкилотлардан бири эканлиги қайд этилди. 

Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг медиация натижасида (Нью-Йорк, 2018 йил) эришилган халқаро келишувлари тўғрисидаги Конвенцияси (“Сингапур конвенцияси”) имзоланиши масалалари, медиация ва низоларни ҳал қилишнинг муқобил усули соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. 

Маълумот учун: вазир ўринбосари А.Тошқулов бошчилигидаги Адлия вазирлиги делегацияси 2019 йилнинг 6-9 август кунлари Сингапур конвенциясини имзолаш бўйича олий даражадаги конференцияда иштирок этди.

Учрашув чоғида томонларнинг икки давлат Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тегишли ҳужжатни имзолаш истаги баён этилди. 

Учрашув якунида томонлар интеллектуал мулқ ҳуқуқи ва муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизматларни такомиллаштириш ва рақамлаштириш борасида тажриба алмашиш зарурлигини қайд этиб, шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться