Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ОТМлар раҳбариятлари билан талабаларга стипендия тайинлаш ва рағбатлантириш масалалари муҳокома қилинди
2020-02-10 | Таълим
8 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов бошчилигида республикадаги олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг“Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стпендиялар миқдорини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказилди.
Селекторда талабаларга стипендия тайинлаш, уларни рағбатлантириш, шунингдек, грант асосида ўқиётган талабаларга стипендиялар бўйича тафовутни тўлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ОТМларда ташкил этиладиган талабаларни рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилиш манбалари ва уни тасарруф этишда қайси жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги