Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дубай шаҳрида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2020-02-10 | Сиёсат

2020 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Бош консули Алишер Саломов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигининг Дубайдаги офиси директори этиб тайинланган Мактум бин Бутти Ал Мактум билан учрашди.

Учрашувда турли соҳаларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида БААга амалга оширган ташрифи ва эришилган келишувлар сабаб икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларида сезиларли равишда фаоллашгани мамнуният билан таъкидланди. Ҳозирги пайтда ташриф доирасида имзоланган иқтисодий, инвестицион, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳужжатлар амалга оширилмоқда.

Президентнинг Олий Мажлисга Муржаатномасида БАА Ўзбекистоннинг стратегик шериклари қаторида саналгани амирликларда ижобий қабул қилинди.

БАА томонига март ойида ўтказилиши режалаштирилаётган биринчи Тошкент инвестиция форуми тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Мактум бин Бутти Ал Мактум Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, мамлакатимизга визасиз ташриф буюра оладиган БАА фуқаролари учун яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли алоқалар ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлиги тасдиқланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться