Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Қозоғистон атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилади

2020-02-06 | Хавфсизлик соҳаси

Энергетика вазирлигида Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазири Магзум Мирзагалиев бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Унда томонлар ахборот соҳасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни ривожлантириш ва атроф-муҳитга, шунингдек, атом энергиясининг экологияга таъсирини баҳолаш бўйича ҳам сўз юритди.
 
Ўзбекистон Республикасида АЭС қурилиши бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши, умуман давлат ядровий-энергетика дастурини амалга ошириш ва ядровий инфратузилмани яратиш ҳамда ядровий хавфсизлик соҳасидаги халқаро ҳуқуқий воситаларни имплементация қилиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида батафсил маълумот берилди. 
 
Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, халқаро меъёрлар ва МАГАТЭ нинг талабларига мувофиқ яқин келажакда Ўзбекистон Республикаси ва қўшни давлатлар ҳудудида, шу жумладан, Қозоғистонда Ўзбекистон АЭС иншоотларини жойлаштириш ва улардан фойдаланишга доир фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича жамоат эшитувлари ўтказилиши кутилмоқда. 
 
Қозоғистон томони қўшни давлат томонидан атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича қабул қилинаётган чораларни ижобий баҳолади ва бундан буён атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Учрашув натижаларига кўра ушбу йўналишда биргаликда иш олиб бориш бўйича келишувга эришилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться