Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркия Ташқи ишлар вазири билан учрашув
2020-02-06 | Сиёсат
2020 йилнинг 5 февраль куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди.
Долзарб Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги масалалар ва жорий йилда қўшма тадбирларга тайёргарликнинг бориши юзасидан фикр алмашилди.
Кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Туркий кенгаш доирасида мулоқотни кенгайтиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.
Учрашувда вазирлар халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги