Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-06 | Жамият

Агентликда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича маслаҳатчиси Марин Констант хоним бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.  

Мулоқот давомида ахборот соҳасини ислоҳ қилишда юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, аҳолининг интернет тармоғидан тўсиқларсиз, тўла-тўкис ва эркин фойдалана олишини таъминлаш, сохта янгиликларга қарши курашиш, медиа маконда инсон ҳуқуқларини қарор топтириш имкониятлари, онлайн таҳдидлар ва виртуал фирибгарликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Агентлик томонидан фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш борасида бир йил мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашувда хорижий меҳмонларни қизиқтирган соҳага доир бошқа бир қатор саволларга жавоб қайтарилди.  

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться