Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сингапур делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-06 | Сиёсат

2020 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Сингапур Республикаси савдо ва саноат давлат катта вазири Ко По Кун бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.

Ко По Кун Ўзбекистонда социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳаларда Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Мамлакат ютуқлари Сингапур ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро фойдали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Томонлар савдо, туризм, тиббиёт, таълим ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш эҳтиёжи борлигини қайд этди.

Парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан, парламент делегацияларининг ўзаро ташрифларини фаоллаштиришдан икки томоннинг манфаатдорлиги билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться