Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БАА Бош вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
2020-02-06 | Иқтисодиёт
Жорий йил 5 феврал куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари – БАА Президенти ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ал-Нахайён билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ўтган йили март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларга ташрифи давомида илгари сурилган қўшма лойиҳаларни жадал амалга оширилиши ҳисобига ўсиб бораётган динамикаси билан ифодаланувчи икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, нефткимё, қишлоқ хўжалиги, туризм ва телекоммуникация соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали инвестиция портфелини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якуни билан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида жорий ҳамкорликни жадаллаштириш ва янги инвестиция ташаббусларини ишлаб чиқиш бўйича келгуси босқичлар борасида келишувларга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги