Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириш бўйича музокаралар гуруҳининг ташрифи

2020-02-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг январь ойида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б. Абидов бошчилигидаги Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириш бўйича музокаралар гуруҳининг ЖСТга кириши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилишини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиш мақсадида Женева шаҳрига (Швейцария) ташриф буюрди.

Ташриф доирасида ЖСТ котибиятининг раҳбарияти ва бўлинмалари, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек, унинг минтақавий гуруҳлари раҳбарлари билан 16 учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистоннинг хизматлар бозорига кириш бўйича специфик мажбуриятлар рўйхатини тайёрлаш бўйича маслаҳатлашув ташкил этилди.

Бундан ташқари, БМТ / ЖСТ Халқаро савдо маркази ва ЮНКТАД вакиллари билан ушбу ташкилотларнинг экспертларини, кейинчалик ЖСТга тақдим этиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида, жалб қилиш, шунингдек тегишли семинарларни ташкил этиш орқали ўзбекистонлик мутахассисларни халқаро савдонинг турли масалаларида малакасини ошириш имкониятларини муҳокама қилиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилишини 2020 йилда Женевада ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплаш ва тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек ушбу йўналишдаги ҳамкорлик доирасида кейинги қадамлар ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться