Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон ҳунарманд уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2020-02-05 | Иқтисодиёт

4 февраль куни Ҳунармандчилик экспортини ривожлантириш кенгаши(EPCH), Деҳли (Ҳиндистон Республикаси) ва Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси (Ўзбекистон Республикаси) ўзаро ҳамкорлик ва шериклик ўрнатиш тўғрисида Меморандум имзоланди.

IHGF Осиёда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган (баҳор-куз нашри) ва ҳунармандчилик экспортини ривожлантириш кенгаши (EPCH) томонидан ташкил этиладиган энг катта совға ва ҳунармандчилик ярмаркаларидан биридир.

EPCH Ҳиндистоннинг 10 мингга яқин экспорт қилувчи аъзоларига эга бўлган экспортни ривожлантириш бўйича етакчи ташкилот бўлиб, Ҳиндистоннинг қўл санъатлари савдоси билан шуғулланади.

Осиёдаги энг муҳим ва ноёб етказиб берувчилар платформаси – (IHGF Деҳли ярмаркаси 2020) энди тобора кенгайиб бормоқда.

IHGF Деҳли кўргазмасининг баҳорги ярмаркаси 2020 – импортчилар, улгуржи савдо воситалари, дистрибюторлар, чакана савдо дўконлари, мода дизайнерлари, ва бошқа бир нечта ноёб турли хил ҳунармандчилик буюмлари, совғалар ва турмуш тарзи маҳсулотларини манба қилиш учун ўзига хос бизнес майдончасидир.

4 феварль куни Ҳунармандчилик экспортини ривожлантириш кенгаши (EPCH), Деҳли (Ҳиндистон Республикаси) ва Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси (Ўзбекистон Республикаси) ўзаро ҳамкорлик ва шериклик ўрнатиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Меморандумни  EPCH директори Ракеш Кумар ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев томонидан имзоланди.

Меморандумда ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришда икки ташкилот ўртасида тажриба алмашиш, томонлар тарафидан ташкил этиладиган тадбирларда икки мамлакат ҳунармандларининг иштирокини таъминлаш ҳамда бир қатор бошқа масалалар  белгиланди. Хусусан, 2020 йил 15 – 19 апрель кунлари  Ҳиндистонда ўтказиладиган IHGF Деҳли ярмаркаси (Баҳор) 2020 да Ўзбекистонлик 10 нафар ҳунармандларнинг  қатнашиши борасида  келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться